Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоят ҳокими «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди

Тошкент вилоят ҳокими «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди

Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши, ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун Тошкент вилояти ҳокими Рустам Қурбонназарович Холматов «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Шунингдек, Тошкент вилоятида оммавий спорт тарғиботи, унинг жисмоний ва маънавий баркамолликнинг асоси эканини тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш борасидаги меҳнати, малакали кадрларни тайёрлашдаги жонбозлиги учун ҳам Рустам Қурбонназарович юксак мукофотга лойиқ кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 332-сонли қарорига мувофиқ «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилган бўлиб, у билан Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари ҳамда жаҳон, Осиё чемпионатларида ва бошқа нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган, Ватанимиз байроғини баланд кўтариб келаётган спортчиларнинг тренерлари, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, шунингдек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммавий спортнинг инсон ва жамият ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида сидқидилдан меҳнат қилаётган, республикада жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлашда жонбозлик кўрсатаётган тажрибали, етук жисмоний тарбия ва спорт соҳаси вакиллари тақдирланадилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг