Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Токио олимпиадаси: ҳомийлар нега жуфтакни ростламоқчи?

Токио олимпиадаси: ҳомийлар нега жуфтакни ростламоқчи?

Фото: «Footballua.tv»

Токио-2020 Олимпия ўйинлари ҳомийларининг ярмидан кўпи мусобақани молиялаштиришдан бош тортиши мумкин. Бу ҳақда «NHK» телеканали хабар берди.

Компанияларнинг ярмидан кўпи (65 фоизи) Олимпия ўйинларининг кўчирилиши муносабати билан ҳамкорлик шартномаларини узайтириш тўғрисида бир қарорга келишмаганини билдиришди. Шунингдек, ҳомийлар мусобақанинг ташкилий қўмитаси билан ҳали ҳеч қандай қўшимча музокаралар олиб боришмаганини айтишди. Компаниялар ўзини оммавий олиб қочиши томошабинларнинг Олимпиадага бўлган қизиқиши пасайиш хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин.

10 июнь куни Олимпиада ташкилотчилари мусобақаларни ўтказиш форматини соддалаштириш тарафдори эканлигини маълум қилишди. Хусусан, Олимпия ўйинлари иштирокчилари ва томошабинлар сонини қисқартириш масаласини кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

24 март куни ёзги Олимпиада-2020 коронавирус пандемияси туфайли 2021 йилга қолдирилгани маълум бўлди. Кейинчалик Халқаро олимпия қўмитаси Токиода мусобақаларни ўтказишнинг муайян шартларини эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг