Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли журналист Аброр Имомхўжаев 60 ёшга тўлди!

Таниқли журналист Аброр Имомхўжаев 60 ёшга тўлди!

Таниқли спорт журналисти Аброр Имомхўжаев бугун 60 йиллик юбилейини нишонламоқда.

Устоз журналист ўз вақтида «Ёшлар» телеканалида бўлим бошлиғи, «Давр» информацион дастурида бош муҳаррир ўринбосари, «Спорт» студияси директори, «Наврўз» радиоси бош муҳаррири ва бошқа кўплаб масъулиятли лавозимларда фаолият олиб борган. Аброр Имомхўжаевнинг юртимиз спортига қўшган ҳиссаси муносиб тарзда баҳоланиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан «Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Xabar.uz ахборот-таҳлилий портали устоз журналист Аброр Имомхўжаевни 60 йиллик юбилейи билан муборакбод этади!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг