Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Таиланд ҳали гол ўтказмаган» — Сречко Катанец рақиб ва жамоамиз ҳолати ҳақида гапирди

«Таиланд ҳали гол ўтказмаган» — Сречко Катанец рақиб ва жамоамиз ҳолати ҳақида гапирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчимиз Одилжон Ҳамробеков Таиландга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

— Эртанги ўйин учун ҳаммамиз тайёрмиз. Бунинг учун бизда 7 кун вақт бўлди. Таиландга қарши учрашувда барчасини майдонда кўрсатамиз.

Ҳеч қайси футболчи жароҳат олишдан кафолатланмаган. Буни борича қабул қиламиз. Биз турнир давомида яхши ўйин кўрсатдик. Ўйиндан-ўйинга рақиблар жиддийлашиб бориши маълум эди. Эртага жуда қийин ўйин бизни кутиб турибди. Таиланд ҳали гол ўтказмаган, улар рақибга яхши босим ўтказишади. Бу жамоага қарши майдонга тушиш қуръа омадли келганини англатмайди. Баъзи муҳим ўйинчиларимиз жароҳат сабабли ёрдам бера олмасада, қолган барча футболчилар эртанги баҳсга тайёр деди бош мураббий.

— Таиланд ҳали гол ўтказиб юбормади, улар тартибли ҳимояланишади. Жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммо йўқ, майдонда иккала жамоа ҳам бир хил шароитда бўлади. Ким ўз имкониятларидан унумли фойдаланса, яхши натижага эришади. Ҳужум билан боғлиқ муаммолар устида ишлаяпмиз.

Жиддий жароҳат олган жамоадошларимиз ўз клубларига қайтди, тузалиш эҳтимоли борлар эса шифокорлар назорати остида. Уларнинг биз билан бўлиши барчамиз учун фойдали бўлади, — деди Одилжон Ҳамробеков

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Таиланд баҳси эртага (соат 16-30да) бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг