«Сурхон» клуби Дилшод Нуралиевни истеъфога чиқарди. Ўрнига таниқли мураббий тайинланди

Бугун «Сурхон» клубида бош мураббий ўзгарди.
Шу пайтга қадар жамоани бошқариб келган Дилшод Нуралиев ўрнига Игорь Шквирин фаолият олиб борадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Игорь Шквирин мураббийлик фаолиятини «Қизилқум»да бошлаган, Кейинги «Сўғдиёна» ва «Олмалиқ»ни бошқарган. У олмалиқликлар бошқарувида 9 йилдан кўпроқ фаолият кўрсатди. 2016 йилда Бекободнинг «Металлург» жамоасида селекционер мураббий сифатида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter