Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Серхио Рамос коронавирусга чалинди

Серхио Рамос коронавирусга чалинди

Фото: «Real-madrid.ru»

«Реал» ҳимоячиси ва сардори Серхио Рамос коронавирус инфекциясини юқтириб олди, дея хабар беради «Реал Мадрид» матбуот хизмати.

«Футболчимиз Серхио Рамоснинг COVID-19 га топширган охирги тест натижаси мусбат чиқди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Рамосга мушаклар шикастланиши ташхиси қўйилганди. Футболчи Испания чемпионатида биринчи марта «Эл-класико»ни ўтказиб юборди. «Барселона»га қарши ўйиндан ташқари (2:1), Рамос Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Ливерпуль» билан иккала учрашувни ҳам ўтказиб юборади. Испания ва Aнглия жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 14 апрель куни Ливерпулда бўлиб ўтади.

Жорий Испания олий лигасида Рамос «Реал» таркибида 15та ўйин ўтказиб, иккита гол урди. Серхионинг «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси 2021 йил июнь охиригача амал қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг