Санжар Раҳмонов америкалик боксчини мағлуб этди
Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Санжар Раҳмонов бугун Лас-Вегасда навбатдаги жангида рингга кўтарилди. Бу ҳақма Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Бу сафар боксчимизга америкалик чарм қўлқоп устаси Жонатан Стил рақиблик қилди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланди. Тўқнашув якунига кўра ҳакамлар бир овоздан Санжарнинг 77:75, 77:75, 78:74 ҳисобида ғалаба қозонганини қайд этишди.
Маълумот учун бугунги тўқнашув Санжар учун профессионал боксдаги 13-жанг бўлди. Ҳамюртимиз уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган (5 таси нокаут эвазига) Битта жангда дуранг ва яна бирида мағлубият қайд этган.
Жонатан Стил эса профессионал боксдаги 11-жангида рингга кўтарилди. Ушбу жангларининг 8 тасини ғалаба билан якунлаган (6 таси нокаут). Битта жангда дурангга эришган. Бугунги мағлубият эса Стил учун фаолиятидаги иккинчиси бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter