Самюэл Это’О раҳбарлик лавозимига тайинланди
Камерунлик футбол афсонаси Самюэл Это’О Камерун футбол федерацияси президенти этиб сайланди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.
«Реал», «Барселона» ва «Анжи» жамоаларида ўйнаган ушбу футболчи бир вақтлар ҳамюртимиз Одил Аҳмедов билан ҳам бирга ўйнаган.
Самюэл Это’О Камерун терма жамоаси сафида 118 марта майдонга тушган ва 56 та гол урган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter