Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар шоҳсупага кўтарила олишмади

Жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар шоҳсупага кўтарила олишмади

Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Афсуски, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шоҳсупага кўтарила олишмади.

Дунё биринчилиги 5000 метр масофадаги 4 та дастур билан ниҳоясига етди.

Унда каноэчимиз Нурислом Тўхтасин ўғли шоҳсупага кўтарилишга жуда яқин келди. Бироқ у якунда марра чизиғини тўртинчи бўлиб кесиб ўтди.

Аёллар ўртасидаги пойгада Дилноза Раҳматова ўнинчи натижани қайд этди. Худди шу масофада байдаркачилар ўртасидаги беллашувда Ярослав Славгородский ўн учинчи кўрсаткичга эга бўлди. Аёллар баҳсида Шаҳризода Мавлонова финишга етиб кела олмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг