Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Салоҳ ЕЧЛ финали олдидан жароҳат олди

Салоҳ ЕЧЛ финали олдидан жароҳат олди

«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ «Челси»га қарши Англия кубоги финалида жароҳат олди.

Учрашувнинг 33-дақиқасида мисрлик футболчи майдон марказида йиқитилди, ҳужумчи ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Диого Жота майдонга тушди.

«Челси»га қарши ўйин Салоҳ учун 2021/22 йилги мавсумдаги 49-ўйин бўлди. 29 ёшли футболчи жорий мавсумда 30 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» яна икки ҳафтадан сўнг ЕЧЛ финалида «Реал»га қарши ўйнайди. Салоҳнинг ушбу ўйингача тиклана олиши ҳали номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг