Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду «Манчестер Юнайтед»да қолишга қарор қилди

Роналду «Манчестер Юнайтед»да қолишга қарор қилди

Фото: Championat.com

Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетмайдиган бўлди. Футболчи шартномасида қанча муддат кўрсатилган бўлса, шунча вақт тўп сурмоқчи.

Аввал ёзги трансфер ойнасида Роналду жамоасини ўзгартириши ҳақида турли-туман хабарлар тарқалганди. Португал юлдузи янги бош мураббий Эрик тен Хаг билан келишмай қолганди. Бироқ нидерланд мутахассиси 37 ёшли Роналдунинг жамоада қолишини истаётганди.

«Спорт-Экспресс» ёзишича, «МЮ» Мадриддан яримҳимоячи Каземирони олиб келиши билан Криштиану Роналдунинг ҳам қарори ўзгарди. Маълумки, иккаласи «Реал»да узоқ йиллар бирга ўйнашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг