Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду келаси мавсумда ЕЧЛда ўйнаши мумкин

Роналду келаси мавсумда ЕЧЛда ўйнаши мумкин

Саудиянинг «Ан-Наср» клуби етакчиси Криштиану Роналду келаси йили Европанинг энг нуфузли футбол турнири – Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун таклиф олиши мумкин.

Бу ҳақда журналист Али Ал-Ҳарби ижтимоий тармоғида хабар тарқатмоқда. Унга кўра, Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) португалиялик футболчининг жамоасини 2024/25 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун таклиф қилишни режалаштирган.

UEFA бу орқали биринчи навбатда молиявий манфаатларни кўзда тутмоқда. Ўтган бир йил ичида Саудия Арабистони клублари, хусусан «Ал Наср» жаҳонда машҳур бўлган бир қанча номдор футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.

Қолаверса, саудияликларнинг ўзлари ҳам аввалроқ UEFAга мурожаат қилиб, 2024/2025 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида уларнинг жамоаси учун махсус таклифнома олиш сўрови билан чиқишганди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилдан бошлаб Чемпионлар лигаси форматига ўзгартиришлар киритилади. Жамоалар сони 32 тадан 36 тага кўпаяди ва гуруҳ босқичи ўрнига Бирлашган лига ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг