Кавани Роналдуга чиқиш эшикларини кўрсатди
Бугун Россия яшил майдонларида ўтаётган жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичи доирасидаги учрашувларга старт берилди.
Бироз аввал ўтказилган учрашувда Месси ва унинг жамоаси Францияга мағлуб бўлиб, мундиални эрта тарк этган эди.
Уругвай ва Португалия терма жамоаси ўйин эса Европа чемпионларини жаҳон чемпионатини тарк этишга мажбур қилди.
Учрашувдаги ҳисоб ПСЖ ҳужумчиси Кавани томонидан очилди. У Суареснинг узатмасини боши билан зарба бериб голга айлантирди.
Иккинчи бўлимда Пепе бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.
Орадан кўп ўтмай яна Кавани катта саҳнага чиқди. Унинг узоқ бурчакка йўлланган аниқ зарбаси уругвайликларнинг кейинги босқичга чиқишини таъминлади.
Уругвай – Португалия 2:1
Голлар: 1:0 – 7 Кавани, 1:1 – 55 Пепе, 2:1 – 62 Кавани.
Уругвай – Муслера, Годин, Хименес, Касерес, Нандес (Санчес, 81), Лаксальт, Бентанкур (Родригес, 63), Торрейра, Весино, Кавани (Стуани, 74), Суарес.
Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Рикарду Перейра, Фонте, Адриен Силва (Куарежма, 65), Вильям Карвалью, Гонсалу Гедеш (Андре Силва, 74), Бернарду Силва, Жоау Мариу (Фернандеш, 85), Роналду.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter