Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду Дрогбанинг рекордини такрорлади

Роналду Дрогбанинг рекордини такрорлади

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия чемпионатининг 10-туридан ўрин олган марказий ўйинда ўз ҳисобига гол ва голли пас ёздириб қўйди.

«Тоттенхэм»га қарши учрашувда Роналду ҳисобни очган бўлса, иккинчи голга пас берган. Шу тариқа қизил иблислар йирик ҳисобда (3:0) ғалаба қозонишган.

Роналду гол+пас натижасини 36 ёшу 267 кунлик пайтида қайд этди. Бу сўнгги 7 йилдаги АПЛда энг ёши катта ўйинчи томонидан такрорланган рекорд ҳисобланади. 2014 йилда Дидье Дрогба айнан «Тоттенхэм»га қарши ўйинда (у ҳам 3:0 бўлган) гол+пас натижасини қайд этганда 36 ёшу 267 кунлик бўлганди.

Эслатиб ўтиш керак, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи учун мазкур ўйин сўнгги имкониятлардан бири эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг