Роналду 1 январда Саудия Арабистонига кўчиб келади

«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонига кўчиб келади. У «Ан-Наср» жамоаси билан шартнома имзолади.
Marca ёзишича, 37 ёшли португалиялик 2023 йил 1 январида пойтахт Ар-Риёд шарафини ҳимоя қилувчи жамоа футболчиси сифатида таништирилади. Араблар Роналдуга йилига тахминан 200 миллион евро маош тўлашмоқчи.
Саудия Арабистони (Греция ва Миср билан биргаликда) 2030 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишга даъвогарлар қаторига қўшилгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter