Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Реал» Зиданни расман ишдан бўшатди

«Реал» Зиданни расман ишдан бўшатди

«Реал» мураббийи Зинедин Зидан клуб мураббийлигидан четлатилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Франциялик мутахассис билан 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома бекор қилинган.

Жорий йилда француз Мадрид жамоаси билан қийин мавсумни ўтказиб ЛаЛигада иккинчи ўринни эгаллади, ЕЧЛда эса ярим финалда тўхташга мажбур бўлди. 

Ҳозирча Реал Мадрид мураббийлигига номзод аниқ эмас.

Эслатиш жоизки, Зидан 2019 йил март ойида «Реал»га қайтиб келганди. 2016-2018 йиллар оралиғида унинг бошқарувидаги «Реал» Чемпионлар лигасида қаторасига уч марта ғалаба қозонган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг