Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Реал» Неймар хариди учун кредит олди

«Реал» Неймар хариди учун кредит олди

Фото: «Instagram»

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес бразилиялик футболчи Неймарни қўлга киритиш учун катта миқдорда кредит олди, деб хабар берди «Sport.es».

Перес жамоадаги ўйинчиларни бошқа клубларга сотишдан кўп пул ишлай олмади, аммо қарзга бўлса ҳам жаҳондаги энг зўр футболчилардан бирини сотиб олмоқчи.

Молиялаштириш манбаси ва аниқ қиймати ошкор этилмаган, аммо бу пуллар «Реал» ҳисобига яқин кунларда келиб тушиши кутиляпти. Форвард билан музокараларга кейинги ҳафтадан киришилиши айтилмоқда.

Таъкидланишича, Неймарнинг агенти ҳам унинг Мадридга кўчиб ўтишга тайёрлигини тасдиқлади, негаки «Барселона»га қайтиш жараёни мураккаблашиб кетди.

Тахминларга кўра, шартнома қиймати €100–120 млн. атрофида бўлади, қўшимчасига «Реал» бир-иккита ўйинчисини парижликларга бериб юборади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг