Путиннинг қора белбоғи олиб қўйилди
Халқаро таэквондо федерацияси (World Taekwondo) Россия президенти Владимир Путинни 2013 йилда берилган фахрий 9-дан қора белбоғидан маҳрум қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилди.
Шунингдек, таъкидланишича, Халқаро олимпия қўмитаси билан бирдамликни ифодалаш учун, World Taekwondo шафеълигида ўтказиладиган тадбирларда Россия ва Беларуснинг миллий байроқлари ва мадҳияларидан фойдаланиш тақиқланади, ушбу мамлакатлар ҳудудларида халқаро мусобақалар ўтказилмайди.
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Россия президенти Владимир Путинни ташкилот фахрий президенти ваколатидан маҳрум этгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter