«ПСЖ» жиддий юриш қилди: ЕЧЛда биринчи финалчи аниқланди

Европа Чемпионлар лигасининг илк финалчиси аниқ бўлди. Лиссабондаги «Да Луш» стадионида ўтган яримфинал ўйинида «ПСЖ» Германиянинг «Лейпциг» клубини йирик ҳисобда енгди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Маркиньос ва Ди Мария гол киритишган бўлса, иккинчи бўлимда Хуан Бернат ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа «ПСЖ» ўз тарихида илк бор ЕЧЛ финалига чиқди. Иккинчи финалчи номи бугун, «Бавария» ҳамда «Лион» жамоалари ўртасидаги баҳсда аниқланади.
Лейпциг – ПСЖ 0:3
Голлар: Маркиньос (13), Ди Мария (42), Бернат (56).
Лейпциг: Гулачи, Анхелиньо, Упамекано, Мукиеле, Клостерманн (Орбан, 82), Лаймер (Хальстенберг, 62), Забитцер, Кампль (Адамс, 64), Ольмо (Шик, 46), Нкунку (Форсберг, 46), Поульсен.
ПСЖ: Рико, Бернат, Кимпембе, Тиаго Силва, Маркиньос, Паредес (Дракслер, 83), Эррера (Верратти, 83), Ди Мария, Керер, Мбаппе, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Кимпембе (45), Лаймер (61), Хальстенберг (79), Поульсен (79).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter