Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Про-лига дебютанти Навоийда Нигерия жамоаси билан ўйнади

Про-лига дебютанти Навоийда Нигерия жамоаси билан ўйнади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи васийлигидаги «Иттифоқ-Навоий» футбол клуби жорий мавсумдан Про-лига учрашувларида иштирок этади.

Янги мавсумга тайёргарлик олиб бораётган жамоа мураббийлар Отабек Акромов, Илхомжон Сатторовлар бошчилигида машғулотларни олиб боришмоқда. Ҳозирги кунда жамоа тажрибали футболчилардан Абдулазиз Жўрабоев, Сарвар Холматовлар билан келишувга эришган.

Жамоа уй учрашувларини Қизилтепа туманидаги «Марказий» ўйингоҳида ўтказади.

Мавсумга тайёргарлик доирасида «Иттифоқ-Навоий» клуби ўз майдонида Нигерия жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Қизғин муросасиз кечган баҳсда ҳисоб очилмади. Ҳакам томонидан қўшимча 15 дақиқа вақт белгиланди. Бунда ҳам ҳисоб очилмагач, пеналтилар сериясига навбат берилди. Унда 1:3 ҳисобида меҳмонлар устун келишди.

Жамоа олдига жорий мавсумда Про-лига «Б» гуруҳида муносиб иштирок этиш ва мавсум якунида Про-лига «А» гуруҳига йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг