Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент топшириғи: «Терма жамоа 2020 йилги Олимпия ўйинлари, 2022 йилги ЖЧга чиқиши керак»

Президент топшириғи: «Терма жамоа 2020 йилги Олимпия ўйинлари, 2022 йилги ЖЧга чиқиши керак»

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси 23 ёшгача (U-23) бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасини ишғол қилмоқда.

Фото: «The-afc.com»

Айни пайтда Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси  бўлиб ўтмоқда. Конференцияда ЎФФ бундан буён Ўзбекистон футбол ассоциацияси деб номлангани маълум қилинди, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси Очилбой Раматов ЎФА президенти этиб сайланди.

Конференцияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг махсус мухбири ҳам қатнашмоқда. Унинг хабар беришича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Очилбой Раматов навбатдан ташқари  ҳисобот сайлов йиғилиши давомида маъруза қилган.

«Мен давлатимиз раҳбари билан суҳбатда бўлдим ва жиддий топшириқ олганман. Ўзбек футболини ё бор қиламиз, ёки бутунлай йўқ қиламиз», деб айтган Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти.

Очилбой Раматовнинг айтишича, Ўзбекистон олимпия ва миллий терма жамоаси 2020 йилги Олимпия ўйинлари ҳамда 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг финал босқичида қатнашиши керак. «Бу Президент топшириғи», дея таъкидлаган у. Ушбу топшириқларнинг ижроси давлат раҳбари томонидан айнан Очилбой Раматовга юклатилган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти бунинг учун терма жамоалар ва футболчиларга ҳамма шароит яратилиши, миллий терма жамоа бош мураббийи ишига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги маълум қилган. «Федерацияда пул бўлади, бундан ҳавотир олманг, — деб айтган у. — Биз бировнинг қўлига қараб қолганимиз йўқ. Ҳамма натижага эришганларни рағбатлантира оламиз. Мамлакат ичкарисидаям, ташқарисидаям бизга ёрдам беридиганлар бор».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг