Полиция аргентиналик футболчини отиб қўйди
Аргентинанинг «Барракас Сентрал» футбол клуби 17 ёшли футболчиси Лукас Гонсалес полиция томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Marca газетасига кўра, футболчи ўз дўстлари билан кетаётганда полиция уларга қарата ўт очган. Полиция расмий маълумотига кўра эса тўхташ буйруғига бўйсунмай, Гонсалес полиция машинасини туртиб ўтиб кетган. Аммо клуб раҳбарияти ушбу талқинни рад этяпти.
«Менга хабар беришларича, ичида 4 та полициячи бўлган машина уларни тўхтатган. Болалар уларга ҳужум қилмоқчи бўлганликларини айтишган. Улар тезликни оширган ва йўлда полиция ўғлимни отиб ўлдирган», деган Гонсалеснинг онаси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter