Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пеп Гвардиола АПЛда янги рекорд ўрнатди

Пеп Гвардиола АПЛда янги рекорд ўрнатди

Фото: «Football.ua»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия премьер-лигасида янги рекорд ўрнатди.

Манчестерда 36-тур доирасида «Борнмут»ни қабул қилган «Сити» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи таймдаги иккита голни ҳам мезбонлар киритишди: 6-дақиқада — Давид Сильва, 39-дақиқада — Габриэль Жезус. Меҳмонлар фақат ўйин охирида, 88-дақиқада Дэвид Брукс урган гол ҳисобига орадаги фарқни қисқартира олишди.

Таҳлилчилар кейинчалик АПЛ тарихида янги натижа қайд этилганини аниқлашди. «Манчестер Сити» бош мураббийи дастлабки 150 та ўйинида энг кўп ғалаба қозониш бўйича рекорд ўрнатди.

Хосеп Гвардиола ҳисобидаги ғалабалар сони  111 тага етди. У Жозе Моуриньо (105), Юрген Клопп (92), Алекс Фергюсон (90) ва Кенни Далглиш (85)лардан ўтиб кетди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг