Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пеле шифохонага қайтди

Пеле шифохонага қайтди

Фото: «Instagram»

Футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони Пеле йўғон ичак ўсимтасини даволашни давом эттириш учун шифохонага қайтди.

Бу ҳақда футбол афсонаси «Instagram»да хабар қолдирди.

«Дўстларим, даволаниш учун яна шифохонага қайтдим. Супербоулни томоша қилиш учун катта телевизор ва попкорнга буюртма бердим (Пеле кеча оқшом ўтказилган Супербоул (Америка футболи финал ўйини) арафасида шифохонага келган — таҳр.). Дўстим Том Брэди ўйнамаса ҳам Супербоулни томоша қиламан. Қўллаб қувватлаганингиз ва меҳрингиз учун раҳмат», — дейилади 82 ёшли собиқ футболчининг саҳифасида.

Яқинда ҳам Пеле кимётерапия амалиётлари ўтказиш учун касалхонага ётқизилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг