Ўзбекистоннинг барча Осиё ўйинларидаги натижалари битта инфографикада
Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари ниҳоясига етди. Ўзбекистонлик спортчилар 21 та олтин, 24 та кумуш, 25 та бронза — жами 70 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 5-ўринни қўлга киритишди.
Ўзбек спортчилари қатор рекордларни янгилаш билан ҳам тарихда қолишди.
Осиё ўйинлари 18-маротаба ўтказилган бўлса, ўзбекистонликлар унда 7-маротаба қатнашишди.
Хиросимадаги 1994 йилги дастлабки иштироки билан вакилларимиз осиёликлар учун муносиб рақиб пайдо бўлганини исботлай олишганди. Ўшанда ҳам худди ҳозиргидек умумжамоа ҳисобида бешинчи ўрин қўлга киритилганди (10 та олтин, 11 та кумуш, 19 та бронза медаль).
Умуман, Инчхондаги 2014 йилги Осиё ўйинларини истисно қилганда, ўзбек спортчилари доим кучли ўнликка киришган.
Шу пайтгача энг кўп олтин медаль (15 та) Пусанда 2002 йили қўлга киртилган бўлса, жами тўпланган медаллар сони бўйича 2010 йили Гуанчжоу майдонлари биз учун муваффақиятли келганди.
Бироқ ҳам медаллар сифати, ҳам сони бўйича Индонезияда ўтган Осиё ўйинлари терма жамоамиз учун энг яхшиси бўлди. Спортимиз тарихида янги саҳифа очилди.
Қуйидаги инфографика орқали бунга ўзингиз ҳам амин бўлишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter