Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачондан очилиши маълум қилинди
12 июнь куни суперлигада 15-тур учрашувлари якунига етади ва Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати муносабати билан миллий чемпионатимизда қисқа танаффус юзага келади. Про-лигада эса жамоалар 29 июндан таътилга йўл олишади.
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ёзги трансферлар ойнаси 18 июнь – 15 июль саналари оралиғида бўлишини маълум қилди. Трансферлар ойнаси очилиш ва ёпилиш саналарига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмади. Суперлига ҳамда про-лига иштирокчи жамоалари мазкур давр оралиғида ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириб олиш имкониятига эга бўлишади.
Ўзбекистонда ёзги трансферлар даври регламентда белгилангани каби, 4 ҳафтадан ошмайдиган муддатда, яъни 18 июнь - 15 июль саналари оралиғида бўлиши ФИФА томонидан тасдиқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter