Ўзбекистонда музли қояга чиқиш бўйича чемпионат ўтказилди (фото)
Угом-Чотқол тоғ тизмасида муз қояга чиқиш бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон очиқ чемпионати ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Тоғ тайёргарлиги ўқув-машқ марказида ўтказилган макзур чемпионат Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда альпинизм билан шуғулланиб юрган профессионал спортчиларнинг қатнашиши таъминланди.
Чемпионат иштирокчиларидан қиялиги 85—90 даража, баландлиги 15 метр бўлган музли қояга тезкорлик билан барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда чиқиш талаб этилди.
Яъкуний натижаларга кўра, Мудофаа вазирлиги Тоғ тайёргарлиги ўқув-машқ марказининг ҳарбий альпинистлари дастлабки учта поғонанинг барчасини банд этган бўлса, «Алп Восток» жамоаси, шунингдек, Ўзбекистон алпинизм ва қояга чиқиш федерацияси вакиллари ўз кўрсаткичлари билан иштирокчилар орасида ажралиб турди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter