Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 2021 йилдан янги тизим жорий этилади

Ўзбекистонда 2021 йилдан янги тизим жорий этилади

Аҳолининг барча қатламлари ўртасида 2021 йилдан бошлаб ҳар йили «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларини ўтказиш тизими жорий этилиши кутилмоқда. Президентнинг бу борадаги тегишли фармони лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, ҳудудлардаги Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ҳузурида юридик шахс мақомисиз «Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш» марказлари ташкил этилади.

Шунингдек, «Жисмоний тайёргарлик даражаси» махсус спорт синовларининг ғолиб ва совриндорларини I, II ва III даражали кўкрак нишонлари билан тақдирланиши ҳамда иштирокчиларнинг эгаллаган ўрни ва даражасига қараб тегишли спорт разрядлари ва унвонлари берилиши, моддий рағбатлантирилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, 27 ёшга тўлмаган ғолиблар, ҳарбий хизматга сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат тўловлари (50 %) ҳамда муддатли ҳарбий хизматга юборилишида алоҳида имтиёзга эга бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, мазкур спорт синовлари 12 та ёш тоифасидаги гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилади. Фармон лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 16 майига қадар давом этади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг