Ўзбекистон — Хитой: Равшан Ҳайдаров асосий таркибда жиддий ўзгаришларга қўл урди
Хитойда ўтказилаётган футбол бўйича Осиё чемпионати «А» гуруҳи иккинчи туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Хитой олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишига оз фурсат қолди.
Мусобақанинг «Твиттер»даги расмий саҳифасида учрашувни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар номи эълон қилинди.
Таркибда жиддий ўзгаришлар рўй берган. Ўтган ўйинда дарвозамизни қўриқлаган Дилшод Ҳамроев ўрнини Ботирали Эргашев эгаллаган. Жароҳат олган Акром Комилов ҳам асосий таркибда йўқ.
Қатар билан ўйиндан фарқли ўлароқ Жасур Яхшибоев ҳамда Исломжон Қобиловга ҳам бошланғич таркибдан жой тегмаган. Уларнинг ўрнига Аббосжон Отахонов, Достонбек Турсунов ва Дониёр Нарзуллаев учрашувни илк дақиқалардан бошлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter