Ўзбекистон U-17 термаси Франция, Бельгия ва Шотландия билан ўйнайди

Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси октябрь ойида Испаниянинг Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақа олдидан Тошкентда йиғинга киришгани ҳақида хабар берган эдик, деб ёзмоқда ЎФА матбуот хизмати.
Мазкур ўйинда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўринбосарлари устидан 2-0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 7 октябрь куни тунда Испанияга жўнаб кетди.
Малагада бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Франция, Бельгия ҳамда Шотландия U-18 терма жамоаларига қарши майдонга тушади. 10 октябрь куни биринчи баҳсда вакилларимизга Шотландия U-18 терма жамоаси рақиблик қилса, 13 октябрь куни Белгияга қарши баҳс олиб борилади. Мусобақадаги сўнгги ўйин 15 октябрь куни Франция U-18 терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter