Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи вафот этди
Кеча, 3 декабрь куни Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Леонид Остроушко 83 ёшида вафот этди, деб хабар беради «Трибуна».
Асли украиналик бўлган қозоғистонлик мутахассис 2000 йилда Тошкент вилоятининг «Дўстлик» клуби билан Ўзбекистон чемпиони ва Кубогини қўлга киритган, шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоасини вақтинчалик бош мураббий сифатида 1та ўйинда бошқариб, Хитой миллий жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Леонид Остроушко футболчилик ва мураббийлик фаолиятининг асосий қисмини Қозоғистоннинг «Қайрат» клубида ўтказган. Шунингдек, 1998 йилда Наманганнинг «Навбаҳор» клубида ҳам ишлаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter