Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон терма жамоасини Карлуш Кейруш бошқаради

Ўзбекистон терма жамоасини Карлуш Кейруш бошқаради

Карлуш Кейруш жамоаси айнан Ўзбекистонни мағлуб этиб, ЖЧ-2018га йўл олган эди...

Фото: «Интерфутбол»

Бугун футболга ихтисослашган айрим интернет нашрларида Ўзбекистон терма жамоасини Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ушбу хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари билан боғланди.

Айтиш керакки, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси ва ЎФАнинг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун терма жамоа янги мураббийи билан шартнома имзолаш учун хорижга жўнаб кетиши лозим эди. Бироқ ЎФА вакилларининг маълум қилишича, Аҳмаджоновнинг режасига киритилган айрим ўзгаришлар туфайли ушбу сафар февралнинг охирига қолдирилган.

ЎФА вакили терма жамоамизни бошқариши мумкин бўлган номзод мураббийлар орасида Карлуш Кейруш ҳам борлигини тасдиқлади.

«Карлош Кейрушнинг Эрон терма жамоаси билан шартномаси Россиядаги жаҳон чемпионатидан сўнг якунига етади. Шу кунларда мураббий билан музокаралар давом этмоқда ва февраль ойи якунида бу борада аниқ тўхтамга келинади.

Шуни айтишим мумкинки, Кейрушнинг ўзи ҳам айнан Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришга қизиқмоқда. У саккиз йилдан буён эронликларни икки марта мундиалга олиб чиқди ва у Ўзбекистонни ўзи учун янги чорлов сифатида кўрмоқда. У терма жамоамизни мундиалга олиб чиқиш учун қатъий бел боғламоқда», — деди ЎФА вакили.

Айтишларича, февраль ойидан бошлаб Кейруш ёрдамчилари терма жамоамизда расман иш бошлайди. Унинг ўзи эса жаҳон чемпионати якунланиши биланоқ терма жамоамиз бошқарувини ўз қўлига олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг