Ўзбекистон Суперлигасига янги титул ҳомий топилди
Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун федерация биносида Япониянинг CBC Group компаниясиниг Халқаро ишлар бўйича президенти Аран Олснер билан учрашув ўтказди.
«CBC Group» компанияси турли ичимлик ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, бутун дунёда ўз филиалларига эга. Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Аран Олснер билан учрашув чоғида ҳомийлик, маркетинг ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашди.
Ўз ўрнида Аран Олснер CBC Group компанияси формати ўзгарган ва янгидан ташкил қилинаётган Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларида титул ҳомий бўлишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди. Бу борадаги музокаралар давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter