Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларини кучли бошлади

Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларини кучли бошлади

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида IV Пара Осиё ўйинлари старт олди. Ўзбекистон учта олтин, битта бронза билан бошлади.

Ўзбекистон делегацияси мусобақанинг биринчи кунини муваффақиятли бошлади. Пара-каноэ баҳсларида ҳамюртларимиз Шаҳзода Мамадалиева (VL3), Иродахон Рустамова (VL2) ҳамда Азизбек Абдулҳабибов (KL2) ўз дастурларида олтин медалларни қўлга киритишди.

Айни пайтда пара-енгил атлетика баҳсларида медаллар ўйналмоқда. Ҳамюртимиз Сарвар Азимов F32  классида кечган клаб улоқтириш баҳсида 39.13 метр билан бронза медалига сазовор бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг