Ўзбекистон олимпия термаси Осиё чемпионатини мағлубият билан бошлади
Хитойда бошланган 23 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионатининг «А» гуруҳидан ўрин олган Қатар ва Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз мусобақадаги илк учрашувида қатарликларга имкониятни бой берди. Ўйин тақдирини Алмуаз Алининг 55-дақиқада урган голи ҳал қилди. Терма жамоамизнинг ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилди, аммо ҳеч бир саъй-ҳаракат кутилган натижа бермади. Бир вазиятда Забиҳилло Ўринбоев жуда қулай имкониятни голга айлантира олмади.
Шу тариқа мусобақага чемпионликни мақсад қилиб борган терма жамоамиз биринчи мағлубиятини қабул қилишга мажбур бўлди.
Шу ўринда айтиш керакки, терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров мусобақадан олдинги интервюларидан бирида Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпиони бўлиш учун етарли салоҳиятга эга эканини айтган эди. Мураббийнинг сўзлари қанчалик ҳақиқатга яқин эканини аниқлаш Хитой термасига қарши ўтадиган навбатдаги тур беллашувига қолди.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳдаги кейинги ўйинни 12 январь куни ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.
Осиё чемпионати U-23
Қатар ОТЖ - Ўзбекистон ОТЖ 1:0
Гол: А.Алмуаз (55)
Чангжоу, «Olympic Sports Centre» стадиони.
Қатар ОТЖ: 22.Муҳаммад ал-Бакари, 2.Тариқ Салмон, 5.Тамийм ал-Муҳаза, 6.Абдулла ал-Аҳрак (23.Холид Муҳаммад, 72), 8.Аҳмад Муйин (с), 10.Акрам Афиф, 13.Султон ал-Браке, 15.Бассам ал-Равий, 16.Ҳишом Али (Мешал Ал-Шамарий, 85), 19.Алмуаз Али, 20.Салом ал-Ҳажрий.
Ўзбекистон ОТЖ:12.Дилшод Ҳамроев, 13.Исломжон Қобилов, 2.Рустам Ашурматов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Акром Комилов, (16.Д.Нарзуллаев, 52) 6.Азизжон Ғаниев (11. Андрей Сидоров, 84), 7.Одилбек Ҳамробеков, 8.Жасур Яхшибоев, 17.Достон Ҳамдамов (22.Бобур Абдихолиқов, 76), 10.Жавоҳир Сиддиқов, 9.Забиҳилло Ўринбоев.
Огоҳлантиришлар: Д.Ҳамдамов (29), А.Аҳрак (45), М. ал-Бакари (73), Бассам ал-Равий (78).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter