Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон миллий жамоаси яна бир футболчисини йўқотди

Ўзбекистон миллий жамоаси яна бир футболчисини йўқотди

Футбол бўйича Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Австралия (1-1) баҳсида ҳужумчимиз Игор Сергеев жароҳат олиб майдонни тарк этганди.

Сергеевнинг жароҳати борасида ЎФА матбуот хизмати маълумот берди.

«Тиббий штаб томонидан зарур текширувлар ўтказилди. Афсуски, дастлабки тиббий текширувлар Игорнинг ўнг тиззасидан жиддий жароҳат олганини кўрсатди.

Футболчимиз турнирдаги иштирокини якунлади. Яқин вақт ичида жарроҳлик операциясини ўтказиши кераклиги аниқланди. ЎФА ҳамда футбол жамоатчилиги номидан Игорга Осиё кубогидаги ёрқин ўйини учун миннатдорлик билдириб, саломатлик тилаймиз», дейилади хабарда.

Сергеев терма жамоамизнинг муҳим мусобақа давомида жароҳат олган тўртинчи футболчиси бўлди. Бунга қадар жамоа сардори Элдор Шомуродов, ҳимоячилар Ҳусниддин Алиқулов ва Ҳожиакбар Алижонов жароҳат олиб, турнирни ўтказиб юбориши аниқ бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг