Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон мерганлари 8 та медаль билан қайтишди

Ўзбекистон мерганлари 8 та медаль билан қайтишди

Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси спортчилари Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш бўйича ўтказилган «Олтин-Мерган» халқаро турниридан 8 та медаллар шодаси билан қайтди.

Олимпия спорт турлари қаторида турувчи ушбу мусобақа 1986 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур 34-Халқаро турнирда турли давлатлардан 140 нафар спортчи жами 25 та медаллар жамланмаси учун беллашди.

Турнир натижаларига кўра, ўқ отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ажойиб натижани қўлга киритди.

10 метр масофада пневматик милтиқдан ўқ узишда Мухтасар Тоҳирова олтин, Александра Давйдова эса бронза медалига сазовор бўлди.

Спортчиларимиз 10 метр масофада пневматик тўппончадан отиш бўйича аралаш жамоалар таркибида тўртта медални қўлга киритди.

Сакина Мамедова – олтин медаль.

Ситора Эргашбоева – кумуш медаль.

Вениамин Никитин ва Ҳерод Азимбоева – бронза.

Вениамин Никитин шахсий тўппончадан 50 метрга ўқ отиш бўйича ҳам 3-ўринни эгаллади.

Мусобақанинг сўнгги кунида 25 метрга машқ бажаришда муносиб ўқ отган Сакина Мамедова кумуш медални қўлга киритди.

Шу тарзда, Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси спортчилари Ўзбекистонга жами 8 та медаллар шодаси билан қайтишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг