Ўзбекистон Испанияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эртага U-17 Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги 3-учрашувини ўтказади. Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.
Учрашувни эквадорлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Августо Арагон, унга қанотларда ҳамюртлари Рикардо Барен ва Андрес Гуттиерез ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам вазифаси эса Юди Нурсаҳяга (Индонезия) топширилган.
Ўзбекистон — Испания ўртасидаги ўйин 16 ноябрь соат 14:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, ўсмирларимиз ЖЧдаги дастлабки ўйинда Малига 3-0 ҳисобида мағлуб бўлганди. Канада эса худди шундай йирик ҳисобда мағлуб этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter