Ўзбекистон — Гонконг учрашувида майдонга югуриб чиққан мухлисларга қамоқ жазоси тайинланди
Футбол бўйича ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Гонконг жавоб учрашувида ҳамюртларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Учрашув ҳаками баҳс якунланганини билдирувчи ҳуштакни чалгач, майдонга бир қанча мухлислар югуриб тушган.
ЎФА матбуот котиби Даврон Файзиевнинг айтишича, ушбу ҳолат учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси жаримага тортилган. Ва бундай ҳолатлар давом этадиган бўлса, Ўзбекистонда халқаро мусобақалар ўтказилишига салбий таъсир қилади.
Тартибни бузган мухлислар ҳам жавобгарликка тортилди. Маълум қилинишича, вояга етмаган мухлисларнинг ота-оналари жаримага тортилган бўлса, вояга етган уч нафар шахснинг икки нафари 5 суткадан, бири эса 7 сутка қамоқ жазосини олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter