Ўзбекистон гимнастикачилари Жаҳон кубоги босқичида 10 та медалга эга чиқди

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жами 10 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақанинг сўнгги кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.
Олтин медаль:
- Тахмина Икромова — ҳалқа билан чиқиш.
Кумуш медаллар:
- Анастасия Саранцева — ҳалқа;
- Анастасия Саранцева — булава;
- Тахмина Икромова — тўп;
- Тахмина Икромова — лента.
Бронза медаллар:
- Гуруҳлик машқлар — учта тўп ва икки ҳалқа билан;
- Анастасия Саранцева — тўп;
- Тахмина Икромова — булава.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа якунида жами икки олтин, бешта кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter