Ўзбек хоккейидаги тарихий кун санаси маълум қилинди
Хабарингиз бор, хоккей бўйича Тошкентнинг «Ҳумо» клуби янги мавсумни Россиянинг Олий хоккей лигасида ўтказади, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.
Бугун мазкур мусобақанинг тақвимидан ўрин олган дастлабки учрашувлари маълум бўлди. Унга кўра, жамоамиз дастлабки ўйинни сафарда 10 сентябрь куни Хитиойнинг «Ценг Тоу» жамаосига қарши олиб боради. Тошкентда ўтадиган илк тарихий ўйин эса 26 сентябрь кунига белгиланган бўлиб, унда Россиянинг «Динамо Тверь» клуби меҳмон бўлади. Жамоанинг дастлабки 6 ўйини эса қуйидагича:
Маълумот учун, Олий хоккей лигасида Россия, Хитой, Қозоғистон ва бу мавсумдан эътиборан Ўзбекистондан жами 32 жамоа иштирок этади. Унда клублар дивизион ва конференцияларга ажратилган ҳолда ўйин ўтказишади. Турнир статуси бўйича Континентал хоккей лигасидан кейинги ўринни эгаллайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter