Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек хоккей клубига Россия, Финляндия ва Швециядан легионерлар таклиф этилади

Ўзбек хоккей клубига Россия, Финляндия ва Швециядан легионерлар таклиф этилади

Ўзбек хоккей клуби 2022 йилга қадар Континентал хоккей лигасида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон хоккей федерацияси биринчи вице-президенти Баходир Ғофуровнинг маълумот беришича, бунинг учун алоҳида клуб ташкил этилади ва унда Россия, Финляндия ва Швециядан чақириладиган легионерлар ўйнаши режалаштирилган.

— Янги клуб бизга Ўзбекистон миллий жамоаси учун ўйинчилар етиштириб чиқариш имконини беради. Бу асосий вазифамиз.

Янги жамоани эса легионерлар билан тўлдирамиз. Хорижлик ўйинчилар Россиядан ва узоқ хориж — Финляндия ва Швециядан чақирилади. Шу билан бирга ўзимиздан ҳам бир неча йигитлар жамоа сафига қўшилади. Ҳозир эса энди селекция ишларини бошламоқдамиз, — дейди Ғофуров.

Ҳозирча янги клубнинг номи қандай бўлиши маълум эмас. Эслатиб ўтамиз, Континентал хоккей лигасида Россиядан 19 та ҳамда Беларус, Қозоғистон, Латвия, Словакия, Финляндия ва Хитойдан биттадан клуб иштирок этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг