Ўзбек Шунқори яна бир кумуш медални тақдим этди
Бугун, 1 сентябрь куни Осиё ўйинларининг 14-кунида бокс бўйича финал ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Тўртинчи финалда Шунқор Абдурасулов -60 кг. вазн тоифасида мўғулистонлик рақиби Цендбаатар Ерденебатга қарши рингга чиқди. Афсуски, боксчимиз якунда 3-2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шу тариқа боксчимиз Ўзбекистон терма жамоасига навбатдаги кумуш медални олиб келди. Табриклаймиз!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter