Ўзбек-қозоқ бокси қарама-қаршилиги: финалдаги рақиблар маълум бўлди
Эртага, 12 ноябр куни бокс бўйича Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтади.
Унда ҳал қилувчи баҳсга қадар етиб келган 7 нафар Ўзбекистон вакили олтин медал учун жанг қилади.
Рақибларнинг 5 нафари — Қозоғистон вакилларидир. Умуман олганда, Осиёда ким етакчи эканини айнан шу икки мамлакат боксчилари ўзаро жангларда аниқлаб беришади.
-51 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Сакен Бибосинов (Қозоғистон)
-57 кг: Абдумалик Халаков — Серик Темиржанов (Қозоғистон)
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев — Шива Тҳапа (Ҳиндистон)
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров — Нурқанат Райис (Қозоғистон)
-80 кг: Одилжон Аслонов — Ҳуссейн Эйшайш (Иордания)
-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Айбек Оралбай (Қозоғистон)
+92 кг: Лазизбек Муллажонов — Камшибек Кункабаев (Қозоғистон)
Маълумот учун: Қозоғистондан 9 нафар боксчи финалгача етиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter