Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Отабек Умаровга табрик йўлланди

Отабек Умаровга табрик йўлланди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаровга табрик йўллади.

«Отабек Муҳаммадалиевич Умаров 1984 йил 15 май куни туғилган. Узоқ вақтдан бери ўзбек спорти ривожига улкан ҳисса қўшиб келаётган мутахассислардан саналади. Жумладан, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси, ММА ассоциацияси асосчиси ва биринчи раҳбари сифатида юртимизда ушбу спорт турлари, хусусан, оммавий спорт тарғиботини янги босқичга олиб чиқди.

Отабек Муҳаммадалиевич 2020 йил Ўмоннинг Маскат шаҳрида ўтган Осиё Олимпия кенгашининг Бош Ассамблеясида ташкилотнинг вице-президенти этиб сайланди. Унинг мазкур лавозимга сайланиши пойтахтимизнинг 2025 йил ёшлар Осиё ўйинларини қабул қилиши билан боғлиқ. Ҳозирда Отабек Умаров ООК вице-президенти сифатида Янги Ўзбекистоннинг салоҳиятини бутун дунёга кўрсатишда, мамлакатимиз ва Марказий Осиёда Олимпия ҳаракати тарғиботининг янада кучайишида жонбозлик кўрсатмоқда. Қайд этиш жоиз, 2022 йил Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши илк бор Тошкентда ўтказилишида унинг хизмати катта», дейилади табрикда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг