Отабек Умаров йилнинг энг яхшилари қаторида тақдирланди
Бугун, 29 декабрь куни «Uzbekistan Sport Awards-2021» тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров «Спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қўшган ҳиссаси учун» мукофоти билан тақдирланди.
Маросимда «Йил кашфиёти» соврини – таэквондо бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитовга топширилди.
Мухлислар ўртасидаги сўров натижаларига кўра, «Йилнинг энг яхши спортчиси» – бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов бўлди.
Республика Комиссияси хулосасига кўра, «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий кубоги ғолиби – оғир атлетика бўйича Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони Акбар Жўраевга насиб этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter