Осиё ўйинлари. Ўзбек кураши Ўзбекистонни рекорд сари етакламоқда

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларида ўзбек кураши терма жамоамизга жами 12 медал (6 олтин, 2 кумуш, 4 бронза) келтирди. Ушбу мусобақада ҳеч бир спорт тури бизга бунча медал тақдим этгани йўқ.
Кураш бўйича мусобақаларнинг сўнгги кунги баҳсларида -90 кг вазн тоифасидаги олтин ва кумуш медаллар Ўзбекистон вакиллари ўртасида тақсимланди. Яҳё Имомов ва Шермуҳаммад Жандриев ўртасидаги баҳс Жандриевнинг устунлигида якунланди ва у Осиё ўйинлари чемпионига айланди. Имомов эса кумуш медал билан тақдирланди.

Шунингдек, бугун кураш бўйича -78 кг вазн тоифасидаги Кумуш Йўлдошева финалда мўғулистонлик Отгон Мункцецегни мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 53тага (15-19-19) етди ва умумий рейтингда олтинчи ўринга жойлашиб олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter