Осиё кубоги U23. Кувайтни ер тишлатган Ўзбекистон олимпиячилари — кейинги босқичда
Осиё кубоги U23 2-турида D гуруҳида ўтказилган икки учрашувдан сўнг плей-оффчилар маълум бўлди. Қувонарлиси, уларнинг бири — ўзбекистонликлар.
Ўзбекистон олимпия жамоаси Кувайтга қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Алибек Давронов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳожимат Эркинов, Диёр Холматов ва Ҳусайн Норчаевларнинг голлари олимпиячиларимизнинг ишончли ғалабасини таъминлади — 5:0.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Ветнам Малайзиядан устун келди — 2:0.
6 очкодан тўплаган Ўзбекистон ва Ветнам — муддатдан аввал чоракфиналда. 23 апрелда бу икки жамоа 1-ўрин масаласини ўзаро ўйинда ҳал қилишади.
Осиё кубоги U23. 2-тур
Кувайт — Ўзбекистон — 0:5
Голлар: Алибек Давронов 32, Муҳаммадқодир Ҳамралиев 49, Ҳожимат Эркинов 55, Диёр Холматов 86 пенальти, Ҳусайн Норчаев 90+5.
Фойдаланилмаган пеналти: Ҳусайн Норчаев, 90+4 (дарвозабон).
Четлатиш: Ҳамад Ат-Тавил 71 (К).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter