Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Таиландга қарши таркибида ўзгаришлар бор
Бугун, Тошкент вақти билан соат 16.30да Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарда ўтказилаётган Осиё Кубогининг нимчорак финал баҳсида Таиландга қарши майдонга тушади.
Терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец томонидан нимчорак финал баҳсида майдонга тушадиган асосий таркиб футболчилари маълум қилинди. Унга кўра таркибда бир қатор ўзгаришлар қилинган.
Хусусан, тумов касаллигига чалингани туфайли Отабек Шукуров майдонга туша олмайди ва унинг ўрнига ёш ярим ҳимоячи Диёрбек Холматов асосий таркибга киритилган. Шунингдек аввалги учрашувларда асосан захирадан майдонга туширилган Азиз Турғунбоев ҳам илк дақиқалардан учрашувни бошлайди.
Дарвозабон: Ўткир Юсупов
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов, Умарбек Эшмуродов, Абдуқодир Ҳусанов, Фаррух Сайфиев
Ярим ҳимоячилар: Диёрбек Холматов, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев, Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов
Ҳужумчи: Аббосбек Файзуллаев
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter