Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Осиё чемпионати олдидан Элдор Шомуродов жароҳат олди

Осиё чемпионати олдидан Элдор Шомуродов жароҳат олди

«Кальяри» таркибида машғулот чоғида Элдор Шомуродов оёғи бармоғини синдириб олди.

Мутахассисларга кўра, Элдор Шомуродов камида бир ойга сафдан чиққан бўлиши мумкин. Тикланиш жараёни бундан кўпроқ вақт олиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда.

Шомуродовнинг ушбу жароҳати Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун катта йўқотиш бўлди. Жамоа сардори 13 январда старт оладиган Қатардаги Осиё чемпионатида терма жамоамизга ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон В гуруҳида 13 январ куни Сурияга қарши майдонга тушса, 18 январда Ҳиндистон, 23 январда эса Австралияга қарши майдонга тушади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг